Тошкентдагилар, асосан, Россия фуқаролари мухолифатчи, Россия президентлигига собиқ номзод Алексей Навальнийни хотирлашди. Улар марҳумни эслаб, «Шаҳидлар хотираси» хиёбони, Россия элчихонаси, «Россотрудничество», украин шоири Тарас Шевченко ҳайкали ва Космонавтлар майдонига гуллар қўйишди.
Москванинг Лефортово суди мухолифатчи Алексей Навальнийни «фирибгарлик» ва «судни ҳақоратлаш»да айбдор деб топди ва уни 9 йилга оғир режимдаги колонияга ҳукм қилди. Сиёсатчи 1,2 млн рубль миқдорда жарима ҳам тўлайди.
Москва шаҳар суди Коррупцияга қарши кураш фонди, Фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамғармаси ва Россия муҳолифатчиси Алексей Навалнийнинг ҳудудий штабини экстремистик ташкилотлар деб тан олди.
Россия бўйлаб минглаб одамлар муҳолифатчи Алексей Навалнийни қўллаб-қувватлаш учун иккинчи маротаба юришлар уюштиришди. 5 мингдан ортиқ намойишчилар ҳибсга олинди.
Тўрт ойдан кўпроқ вақт ўтгач, россиялик мухолифатчи Алексей Навалний Россияга қайтиб келиши билан ҳибсга олинди. Унинг самолёти Внуково аэропортида қўниши керак эди, аммо бундан бир неча дақиқа олдин самолёт Шереметьевога йўналтирилди. Навалний паспорт назоратидан ўтаётган пайтда ҳибсга олинган.
CNN, The Insider va Bellincat нашрлари томонидан биргаликда ўтказилган ўрганишларга кўра, Алексей Навалнийга уюштирилган суиқасдда Федерал хавфсизлик хизматининг (ФСБ) қўли бор эканлиги айтилмоқда. Таъкидланишича, бунда 8 кишининг қўли бор.
Европа Иттифоқи мухолифатчи Алексей Навалнийнинг заҳарланишига алоқадор деб ҳисоблаган россияликларга қарши санкциялар жорий қилди. Санкциялар Европа Иттифоқи мамлакатларига саёҳат қилишни тақиқлаш ва Европа банкларидаги молиявий активларни музлатиш каби чекловларни ўз ичига олади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг